Грузияда нотинчлик давом этмоқда: Бу нима билан тугайди?
Грузия парламенти олдида яна бир норозилик кечаси ўтди. Тбилисидаги Руставели хиёбонида аввал ҳам катта оломон кузатилган. Бунинг ғайриоддий жойи йўқ. Ҳукуматнинг бу норозиликни бостиришга уринаётган қаттиққўллиги ғайриоддий. Аммо дўппослаш, сув пуркаш ва кўздан ёш оқизувчи газга қарамай намойиш давом этмоқда. Ўнлаб одамлар ҳибсга олингани ва одамларни жуда қаттиқ калтаклагани ҳақида хабарлар бор.
Охирги кунларда намойиш иштирокчиларининг ҳаракатлари туфайли ИИВнинг 100 дан ортиқ ходими, жумладан, кечаги тунда 20 дан ортиқ ходим жароҳатланган.
Савол туғилади. Бундай қаттиққўллик намойишчиларни қайтарадими ёки уларни янги норозиликларга илҳомлантирадими?
5 кеча-кундуз давом этаётган намойишларга Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг мамлакат 2028 йилгача Европа Иттифоқига киришдан бош тортиши ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.
Норозилик кучайиб бораётгани аниқ, аммо бу нима билан ва қачон тугашини айтиш қийин.