Гул етиштириб, пул топаётган талаба
- 26.03.2024 09:56
- 192
- Иқтисодиёт
Шаҳзод Асланов Каттақўрғон тумани Мўминхўжа маҳалласида яшайди. У Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўқиш билан бирга, бўш вақтларида хонаки гуллар етиштириш билан шуғулланади.
Эътиборлиси, бўлғуси шифокор бу иши билан мўмайгина даромад ҳам топяпти. Бугунги кунда у 50 турдаги хонаки гул парваришлаяпти.
- Ҳар баҳорда 2-3 ой давомида шу иш билан шуғулланаман, - дейди у. – Аввалига, онам билан биргаликда, шунчаки безак учун гул етиштирганмиз. Сотиб, даромад топиш хаёлимга ҳам келмаганди. Кейинчалик қўни-қўшниларимдан талаб туша бошлагач, гул савдоси билан шуғулланиш режаси туғилди. Бугунги кунда йилига 15 миллион сўмдан зиёд даромад топяпман.
Шаҳзод фаолиятини кенгайтиришни мақсад қилган. "Бунинг учун иссиқхона ташкил этаман", дейди у.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа