Гулистон шаҳрида гумбурлаш ва ер қимирлашга ўхшаш ҳолатлар кузатилмоқда

Бугун, 23 декабрь куни Гулистон шаҳрида яна сирли портлаш овозига ўхшаш гумбурлаш ва қаттиқ ер силкиниши, зилзила содир бўлганлиги айтилмоқда.

Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, Гулистон шаҳрида қайд этилган зилзилага ўхшаш ер силкиниши ва портлаш каби овозлар бўйича ФВБ марказий диспетчерлик хизматига ҳеч қандай ёнғин ёки портлаш тўғрисида мурожаат ва қўнғироқлар келиб тушмаган.

"Шундай бўлса ҳам ФВБ ходимлари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Гулистон шаҳар ҳудуди ва ёндош ҳудудлар ўрганиб чиқилди ва уларда ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган", дейилган хабарда.

Шунингдек, Вилоят ФВБ матбуот хизмати бошлиғи Даврон Сулаймонов иштирокида Гулистон шаҳрида кузатилган гумбурлаш ва қаттиқ ер силкиниши ҳодисаси юзасидан онлайн брифинг ўтказилмоқда.