Сирдарёлик 198 нафар аёллар ва болалар Андижон вилоятидаги сиҳатгоҳга жойлаштирилди
- 20.05.2020 20:00
- 74
- Ўзбекистон
Бугун Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омбори фожиаси туфайли хонадонлари талафот кўрган хотин-қизлар ва болаларнинг соғлигини тиклаш мақсадида Андижон вилоятига олиб келинди.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, улар вилоят темир йўл вокзалида кутиб олинди.
Шундан сўнг Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалласидан олиб келинган 130 нафар хотин-қизлар ва 68 нафар ёшларни Андижон вилоятининг энг сўлим гўшаси табиий мусаффо ҳавоси билан ажралиб турувчи Хонобод шаҳридаги “Хонобод сиҳатгоҳи”га жойлаштирилди.
Меҳмонларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда соғломлаштириш, маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда Андижон шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштириш орқали кайфиятини кўтариш чора-тадбирлари кўрилган.