Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳарбий прокурор ва зобитлар мактаб ва боғчага борди

Самарқанд шаҳридаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Самарқанд ҳарбий прокуратураси ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги зобитлари ўқувчи-ёшлар билан ҳарбий хизмат, она ватанга садоқат, келажак орзулари ҳақида суҳбат ўтказди.
Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимлари мактаб ўқувчиларига тарихий китоблар, спорт анжомлари совға қилди, боғча тарбияланувчиларига эса ўқув қуроллари тақдим этди.