Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Т. ва Ш.А. фуқаро М.А.га танишлари ёрдамида 1 000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.