Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
- 04.12.2024 14:55
- 310
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “К.К.С.” МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) фуқаро М.К.нинг ишончига кириб, унинг “Зарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
***
Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар С.А. ва С.М. фуқаролар А.Н. ва Б.Т.нинг ишончига кириб, уларни 22 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, олдиндан 15 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд қилинган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Профилактика кичик инспектори фаолияти йўлга қўйилади
- 45 дақиқа аввал
- Жамият
Талабалар "Заковат" интеллектуал ўйинида беллашди
- 1 соат аввал
- Таълим
Тўрт вилоятга раҳбар бўлган ҳоким
- 3 соат аввал
- Самарқанд