Фақат бир марта содир бўлган воқеалар
Дунёда қайта-қайта такрорланадиган воқеалар кўп. Мисол учун, қуёш тутилиши нисбатан кам учрайди, бироқ бу ҳодиса олдиндан башорат қилинади. Ҳар тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари бутун дунёдагиспортчиларни бирлаштиради. Технологик тараққиёт туфайли ҳатто космик саёҳатлар каби кенг кўламли тадбирлар ҳам тобора одатий ҳолга айланиб бормоқда.
Инсоният тарихида фақат бир марта содир бўлган ва бошқа ҳеч қачон қайтарилмаган воқеалар ҳам бўлган. Улар ўзларининг ноёблиги билан тарихда из қолдириб, одамларнинг ҳайратига сабаб бўлди ва кўплаб саволларни уйғотади.

Сувсиз қолган Ниагара
1969 йилда Америка Қўшма Штатлари ваКанада чегарасида жойлашган дунёнинг энгмашҳур табиий мўъжизаларидан бири ҳисобланганНиагара шаршараси сувсиз қолди.

Ўша йили олимлар шаршара остидаги геологик хусусиятларни ўрганиш, тошларни мустаҳкамлаш ва келажакда шаршаранинг вайрон бўлишининг олдини олиш мақсадида тажриба ўтказиб, Ниагара дарёсининг оқимини тўхтатишга қарор қилишди. Уч кун давомида тош тўлдирилган 1200 дан ортиқ юк машиналари Америка томонидаги уч қисмга бўлинган сув оқимини тўсиб қўйди ва оқимнинг иккитаси вақтинча Канада томон йўналтирилди.
Сайёҳларни чўчитиб юбориши кутилгантажриба аксига олиб ноёб томошага айланди. Уни кўриш учун минглаб томошабин келди. Улар қуритилган шаршаранинг пастки қисми бўйлаб юриб, асрлар давомида бошқа сайёҳлар томонидан қолдирилган тангаларни ҳам йиғиб олишди.

Тадқиқот давомида муҳандислар йиллардавомида тўпланган тошлар ва чиқинди қолдиқлари, шунингдек, шахси аниқланмаганиккита - эркак ва аёл жасадини топдилар. Беш ой ичида шаршара ўзининг одатдаги қувватига қайтди. Шу кунгача миллионлаб одамлар дунёдаги энг таъсирли табиий мўъжизалардан бирини кўриш учун бу ерга келишади.
Лондондаги пиво тошқини
1814 йилнинг 17 октябрида Лондон тарихдаги энг ноодатий ва фожиали тошқин - пиво тошқинини бошдан кечирди. Грейт Рассел Стрит ваТоттенҳэм Корт Роуд кўчалари чорраҳасида жойлашган “Horse Shoe Brewery” заводида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли кўчаларга тахминан 1,5 миллион литрдан кўпроқ илиқ пиво қуйиб юборилди. Ҳаммаси катта ёғоч пиво идишини ушлаб турган темир ҳалқа синганида бошланди, улкан идиш ёрилиб, пиво заводи девори ва бир қанча қўшни биноларни вайрон қилган сув тошқинини юзага келтирди.

Бир зумда баландлиги 4,5 метргача кўтарилгантўлқин ўша пайтда Лондоннинг қашшоқ ҳудудиҳисобланган Сент-Жайлс яқин атрофидаги кўчаларва уйларни пивога ғарқ қилди. Ўнлаб уйлар қулади ва тошқин натижасида саккиз киши ҳалок бўлди.Фожиага қарамай, баъзи одамлар вазиятданфойдаланиб, челакларини пивога тўлдириб олишди.
Қон гуруҳини ўзгартирган қиз
2008 йилда жигар трансплантациясидан сўнг тўққиз ёшли австралиялик Деми-Ли Бреннан исмли қизалоқнинг қон гуруҳи ўзгарди. Шифокорлар унинг қонидаги оқ таначалар (лейкоцитлар) энди донорникига ўхшаб қолганлигини аниқлашди.
- Донор жигарининг илдиз ҳужайралари қизнинг қон ҳужайраларини алмаштиришга муваффақ бўлди ва Деми-Ли жигар билан бирга донорнинг иммун тизимини ҳам қабул қилди, - тушунтириш берди докторлар.

Ҳайратланарлиси, Деми-Ли танасигатрансплантация қилинган органни қабул этмасликнинг олдини олиш учун дори-дармонларқабул қилиш зарурати туғилмади. Тиббиётдаги бундай ноёб ва такрорланмайдиган ҳолатдан сўнгДеми кўп йиллардан буён бу муолажаларсиз соғ-омон яшаб келмоқда.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.