Собиқ ўқитувчининг қилмиши фош бўлди

Вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига Х.Х. ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд темир йўл техникумида ўқитувчи лавозимида ишловчи А.П. техникумнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2 миллион 400 минг сўм пул талаб қилаётганлигини билдирди.
Тезкор тадбирда А.П. Х.Х.дан келишилган суммадаги пулларни олган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.
Суриштирувларда аниқланишича, Қўшработ туманида яшовчи А.П. жорий йилнинг апрел ойида Самарқанд темир йўл техникуми ўқитувчилигидан бўшатилган бўлиб чиқди.

Зухриддин САРИEВ,
вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими.