"Ҳудудгаз Самарқанд" таъмирлаш туфайли айрим ҳудудларда газ ўчирилишини маълум қилди

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали “Самарқанд-2" ГТС газ тармоқлари ва ундаги ускуналарда хавфли газ ишларининг олиб борилиши муносабати билан эртага, 15 январь куни соат 12:00 дан 16:00 гача бир қатор ҳудудларда табиий газ таъминоти тўхтатилиши ҳақда эълон бермоқда.

Таъминот тўхтатиладиган ҳудудлар қуйидагилар: Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар шаҳарчаси, Самарқанд туманидаги "Янгиариқ", "Дўстлик", "Обод турмуш", "Газчилар", "Гулобод", "Паррандачилик" маҳаллаларида, шунингдек, Паст Дарғом туманидаги "Туркман", "Чортут", "Камолот", "Мирзатуп", “Қуйи Туркман", "Балхиён"," Ўн икки", "Улуғбек","Чархин", "Бахшибой", "Гулакандоз"," Намозгоҳ", "Найман", "Тинчлик" маҳаллалари.

“Ҳудудгаз Самарқанд” ўз хабарида ушбу маҳаллалардаги истеъмолчиларидан, газ жиҳозларини ўчириб қўйиб, эҳтиёт чораларини кўришлари сўраб, ноқулайлик учун узр сўраган.