Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга киришни истовчилар қаердаги тиббий комиссия кўригидан ўтади?
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (374-сон, 06.05.2019 й.)
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда ИИВ лицейларига кириш истагида бўлган номзодлар ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади, деб хабар бермоқда ҳуқуқий ахборот канали.
Илгари номзодлар вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг тиббиёт бўлимларида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтган.