Икки аср кўраётган театр – мавсум муборак!

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри 110-мавсумни Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Тетр – бу ибратхонадир, театр – оинадир, театр тўғри сўзлагувчи ва очиқ ҳақиқатни билдирувчидир” деган гаплари билан бошланди.

- Театр дастлаб “Самарқанд мусулмон труппаси” деб аталган, кейинчалик, “Самарқанд мусиқа, драма ва адабиёт дастаси”, “Самарқанд ўзбек труппаси” деб юритилган, - деди театр директори Искандар Султонов. - 1914 йил Самарқанд театри Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси билан ўз ижодий фаолиятини бошланган. Ҳали олдимизда катта режалар бор, янги саҳна асарлари яратишни мақсад қилганмиз.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев театр жамоасини ҳамда томошабинларни янги мавсум билан табриклади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат академик рус драма театри бош режиссёри Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган Вильям Шекспирнинг “Қирол Лир” трагедияси намойиш этилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.