Иккинчи марта карантин қоидаларини бузган фуқаро жавобгарликка тортилди
Бугун, 27 апрель куни Самарқанд шаҳри, Тараққиёт кўчасида карантин қоидаларига зид, ниқобсиз юрган фуқаро А.И. ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходими томонидан тўхтатилиб, унга карантин қоидалари тушунтирилган, ниқоб тақиб олиши сўралганида қонуний талабларни бажармасдан, ходимларга қаршилик кўрсатган.
Фуқаро А.И. ҳуқуқ-тартибот идорасига олиб келиниб аниқланишича, у муқаддам ҳам худди шу тарздаги ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган экан.
Нуробод тумани маъмурий судининг қарорига асосан, фуқаро А.И. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 194-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Айбланувчининг карантин қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати юзасидан Самарқанд шаҳар ДСЭОМ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нуробод тумани маъмурий суди.