Иқлим умрни қисқартиради
Бангладешдаги Шоҳжалол университети олимлари АҚШ мутахассислари билан биргаликда глобал исиш инсон ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини аниқлади.
Хусусан, йиллик хаво ҳароратини ўртача атиги 2 даражага кўпайиши эркаклар умрини олти ойга қисқартирар экан. Хотин-қизларни умри эса бундан кўпроқ - 10 ойга қисқарар экан.
«Бу тадқиқотлар хулосаси хавотирли, - дейди муаллиф Амит Рой. - Иқлим ўзгариши хақиқатан ҳам миллионлаб кишиларнинг саломатлигига жиддий таҳдид солади. Бунга жамоат соғлигининг инқирози деб қараш керак».
Ойдаги кутилмаган ҳолат
Бир неча давлатлар яқин келажакда Ойда база қуриш тараддудида. Аммо кутилмаганда база қурилишига халақит берадиган ҳолатлар маълум бўлиб қолди, бу режада кўзда тутилмаган эди.
Ойда ҳаво йўқлиги азалдан маълум. Уни сувдан олиш мумкин, Ойда эса биз тасаввур қилгандай бўлмаса-да ҳар ҳолда сув бор. Шундай экан, ҳозирча назарий жиҳатдан Ой мустамлакачилари эҳтиёжи учун оби-ҳаёт олиш илинжи бор. Аммо турар-жой масаласи муаммо бўлиб турибди. Уни Ой остида ертўла шаклда қуриш мумкин. Аммо бу осон эмас экан. Гап шундаки, тадқиқотларга кўра йилдан йилга Ой силкиниши ортиб боряпти. Бу ҳолат эса Ойда турар-жой қуриш муаммоси билан бирга қурилишни ана шу силкинишга дош бериши ҳақида ўйлаб кўришни тақозо қилади.
Т.Шомуродов тайёрлади.