Иштихонда прокуратура боғча қурди

Туман марказидан 35 километр масофада жойлашган Ўзбекқўрғон маҳалласида вилоят прокуратураси ташаббуси билан янги мактабгача таълим ташкилоти қуриб берилди.

Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Умаровга кўра, боғча прокуратуранинг депозит ҳисоби ва ҳомийлар кўмаги билан жами 7 миллиард сўм маблағ эвазига қурилган. 200 ўринли ушбу боғча аллақачон иш бошлаган.

- Шу кунгача маҳалламизда фақат битта хусусий боғча бор эди,- дейди маҳалла раиси Исонов Абдураим.- Аҳоли 4200 нафардан ортиқ. Ҳудудда боғча етишмаслиги болаларнинг вақтини тўғри ташкил қилиш, аҳолини иш билан таъмирлаш сингари муаммоларни келтириб чиқарарди.