Иштихонлик боксчи қиз Осиё чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Унда Ватанимиз шарафини иштихонлик Насиба Хайруллаева муносиб ҳимоя қилиб, 54 килограмм вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритди.

–  Осиё чемпионатидаги иштироким бундан-да катта мусобақалар ҳамда жаҳон чемпионатларига тайёргарлик жараёни бўлди, – дейди Насиба. – Йиллар давомида маҳоратимни ошириб, устозларимдан керакли кўникмаларни эгалладим. Келажакда яна катта натижаларга эришишни кўзлаганман.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.