Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жамоат фонди жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантирган ННТларга 60 миллион сўмгача грант маблағи ажратади

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантларини ажратиш учун 2-танловни

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

- Aҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш;

- Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш;

- Барча давлат ташкилоти, корхона ва муассасаларида коррупцияга қарши курашишнинг ички назорат тизими самарадорлигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини кенгайтириш;

-Соҳаларни тартибга солувчи норматив-ҳукукий ҳужжатларни коррупцияга карши экспертизадан ўтказишда ННТлари ва ФЖ бошқа институтлари ҳамда ОAВларини қўллаб-қувватлаш;

- Aҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 60 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2024 йил 3 майдан 3 июнгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан соат 18:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси, 159 “а” уй манзилига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи” биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 341 -13-31