Жиззахда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди
- 27.04.2020 16:32
- 140
- COVID-19
Бугун Наманган вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида эса 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди.
Наманганда соғайганларнинг 1 нафари эркак, 3 нафари аёл. Энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичига 31 ёшда. Вилоятда тузалганлар сони 61 нафарга етди.
Шунингдек, 33 ёшли ва 31 ёшли жиззахлик беморлар ҳам бутунлай соғайди. Аввалроқ вилоятда 1 нафар фуқаро соғайиб чиққан эди. Эндиликда ушбу икки нафар билан вилоятдаги коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайиб чиқишди.
CCВ матбуот хизмати хабарига кўра, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 810 нафарга етди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Бардош. Ҳикоя
- 20 дақиқа аввал
- Мутолаа
Янги тизимни жорий этиш ҳолати танқидий таҳлил қилинди
- 42 дақиқа аввал
- Самарқанд
Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Очиқ эшиклар куни”
- 51 дақиқа аввал
- Таълим
Маҳалла раислари қай тариқа ўқитилади?
- 55 дақиқа аввал
- Самарқанд