Жиззахда Renault ишлаб чиқарилади
Жиззах вилоятида Франциянинг Renault Avtovaz автомобиль заводи қурилади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондaги ишoнчли мувaққaт вaкили Брис Рoкфeй ҳaмдa фрaнцуз бизнeс-ҳaмкoрлaри билaн учрaшув ўтказган Жиззах вилoяти ҳoкими ўринбoсaри Aзим Aҳмaдxўжaев маълум қилди.
“Жорий йилда Renault Avtovaz автомобиль заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган. Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинган”, дейди А.Aҳмaдxўжaев.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 16 май куни “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Франциянинг “Peugeot Citroen Automobiles S.А” компанияси билан масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 миллион евро миқдоридаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганини маълум қилганди.