ЖССТ маймун чечаги билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан хавотирда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтган йилнинг июль ойида дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, mpox (маймун чечаги) вирусини пандемия деб эълон қилганди.
Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб, яъни жорий йил май ойида Ер юзида касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада пасайгач, ушбу инфекция билан боғлиқ фавқулодда ҳолат бекор қилинди.
Аммо шу кунларда ЖССТ масъуллари яна хавотирда. Чунки Конго Демократик Республикасида mpox эпидемияси авж олмоқда.
Хусусан, бу ерда йил бошидан буён 13 минг кишида маймун чечаги аломатлари қайд этилиб, улардан 600 нафардан зиёди касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Ташвишланарли жиҳати, мамлакатда тарқалаётган mpox вируси штамми илк бор анъанавий жинсий алоқа йўли билан юқаётгани аниқланди. Бу эса хавфли инфекциянинг янада кенгроқ кўламда ёйилишига имкон яратади.
ЖССТ экспертлари фикрича, Конгодаги эпидемиологик вазият қўшни мамлакатлар ва бошқа минтақалар аҳолиси учун ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Шу боис ташкилот бу ерда хасталикни жиловлаш учун шошилинч чоралар кўришга кўмаклашади.