Китоблар, китобхонлар, китобхонлик ҳақида кескин қарашлар

Инсон ўз орзу-умидларининг беҳуда эканлигини ҳеч қаерда кутубхонадагидек тўла ҳис қилмайди. Самуел Жонсон.
***
Кўпчилик одамлар ўйламаслик имтиёзига эга бўлиш учун ҳам ўқийдилар.
Георг Лихтенберг.
***
Китобларнинг ҳам ўқувчи уни қандай қабул қилишига қараб тақдири бор.
Терентиан Мур.
***
Кимгадир ўқиш учун китоб тавсия қилиш, унга ўз оёғингизга мос поябзал таклиф қилиш билан баробар.
Кшишдоф Теодор Теплитз.
***
Яхши китоб муаллиф айтмоқчи бўлганидан кўра кўпроқ ҳақиқатни кўрсатиб беради.
Мария Эбнер-Эсченбах.
Китобларни ўқинг - баъзи китоблар айнан шу учунгина ёзилган.
Михаил Генин.
***
Китобни кимдир сотиб олади, кимдир ўғирлайди, бошқа биров эса уни тақдимотларда муаллифдан ундиради.
Жеймс Жеффри Роче.
***
Шундай китоблар борки, улардан ҳамма нарса ҳақида билиб, ҳеч нарсани англамайсиз.
Иоганн Волфганг Гёте.
***
Аслида, ўзимиз таҳлил қила олмайдиган китоблардан ўрганамиз. Биз устидан ҳукм чиқара олишимиз мумкин бўлган китоб муаллифлари биздан ўрганиши керак бўлган.
Иоганн Волфганг Гёте.
***
У ҳеч нарса ўқимаган. У китобхон эмас, ёзувчи эди.
Эмил Кроткий.
***
Асарларига муносиб ўқувчини топа олмайдиган адиб йўқ.
Стридонский.
Менинг ватаним кутубхонам жойлашган жойда.
Роттердамлик Эрасмус.
***
Ўз кутубхонамни кўздан кечириш учун ҳам вақти-вақти билан дўстларимни зиёрат қилишни хуш кўраман.
У.Гаслит.
***
Баъзи китоблар ноҳақ унутилади, лекин ҳеч бир китоб ноҳақ эсда сақланмайди.
Хю Оден.
***
Ундан ўқиганларим Монтегненинг асарларида эмас, балки менда, ичимда.
Б.Паскал.
***
Ўқиш санъати - нимани ўтказиб юборишни билишдир.
Ф.Ҳамертон.
***
Китобни ҳеч қачон унинг муқовасига қараб баҳоламанг.
Америка мақоли.
***
Китобнинг энг ёқимли томони шундаки, у энг қизиқарли қисмида реклама учун тўхтатиб қўйилмайди.
С.Смит
***
Менга нима ўқиётганингизни айтинг, мен сизга бу китобни кимдан ўғирлаганингизни айтаман.
И.Илф.
***
Қоғоз ҳаммасига жимгина чидайди, лекин ўқувчи эмас.
Ж.Жубер.
***
Китоблар китоблардан ёзилади.
П.Буаст.
Яхши китобларнинг биргина салбий томони, улар келгусида кўп ёмон китобларни юзага келтиради.
Георг Лихтенберг.
***
Ўқиш Дон Кихотни рицарга айлантирди, ўқиганларига ишониш эса уни ақлдан оздирди.
Жорж Бернард Шоу.
***
Кўп китоб ўқиш шарт эмас.
Мао Цзедун.
***
Китоб ёлғизларнинг дўсти, кутубхона эса уйсизларнинг паноҳидир.
Стефан Витвийкий.
***
Камроқ ўқиш учун шунча вақтни қаердан топсам бўлади.
Карл Краус.
***
Томоша қилиш ўқишдан, ўқиш эса яшашдан қизиқроқ.
Аркадий Давидович.
***
Ўқиш санъати - бу бошқа бировнинг ёрдами билан фикрлаш санъати.
Эмил Фейж.
***
Одамлар ўқиганларини жуда кам эслаб қолишининг сабаби шундаки, улар ўқишади, холос.
Георг Лихтенберг.
***
Осон сотиладиган китобларни ёзиш учун осон сотиладиган мияга эга бўлиш талаб этилади.
Алдоус Ҳухлей.
***
Тезкор ўқиш "Британия энцклопедияси"ни ўқиш учун фойдали машғулот, албатта.
Роберт Орбен.
***
Биз ҳаётда эътибор бермаётган нарсаларимизни китобларда иштиёқ билан ўқиймиз.
Эмил Кротки.
***
Ҳаёт ёмон нарса эмаслиги ҳақида эшитганман, лекин мен ўқишни афзал кўраман.
Логан Пирсал Смит.
***
Ўқувчилар ўқийди ва китобхонлар танлаб ўқийди.
Александр Жуков.
***
Сатрлар орасида ўқиш фойдали - кўзлар унчалик чарчамайди.
Саша Гитри.
Д.Холиқова тўплади.