Конимехда 2 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди

Бугун, 22 май куни жиноят ишлари бўйича Конимех тумани судида 2 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган ишлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан кўриб чиқилди.

Суд томонидан 2 нафар маҳкум муқаддам жиноят содир этиб, жазони ўташ мобайнида содир этган жиноятлари моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги ўрганилди. Уларнинг интизомий жазога тортилмаганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, ижобий тавсифномага эга ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги инобатга олиниб, шунингдек, умуминсоний принципларга асосланиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Мисол учун, маҳкум Ғ.Бекмуратов 2018 йил 28 августда жиноят ишлари бўйича Навбаҳор тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “в” банди билан, яъни чегара назорати масканлари орқали ўтмасдан, айланма йўллар орқали ноқонуний равишда Қозоғистон Республикаси ҳудудидига кириб чиққанлиги сабабли айбли, деб топилган. Унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ф.ҚАҲҲОРОВ,

жиноят ишлари бўйича Конимех тумани суди раиси.