Кореялик журналистлар самарқандлик ҳамкасблари билан мулоқотга киришди
- 12.10.2019 11:40
- 150
- Жамият
Айни пайтда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Корея Журналистлар ассоциацияси президенти Чон Ку Cун бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқандга келди.
Самарқанд темирйўл вокзалида Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов ҳамроҳлигида келган меҳмонларни вилоят жамоатчилик вакиллари, журналистлар кутиб олди.
Кореялик ҳамкасблар қадим ва навқирон Самарқанд зиёратини Амир Темур мақбарасидан бошлашди.
Кун давомида меҳмонларни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти, "Овози Самарқанд" газетаси, вилоят телерадиокомпаниясида яратилган шарт-шароитлар билан таништириш, вилоят журналистлари иштирокида давра суҳбати ташкил этиш, Самарқанд давлат чет тиллар институти ва бошқа тарихий-меъморий обидаларни томоша қилдириш режалаштирилган.
Сайтимизни кузатинг, ташриф тафсилотларини бериб борамиз.