Кун тарихи: 22 март - буюк астроном ва математик Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Мирзо Улуғбек 1394 йил 22 март куни Султония шаҳрида туғилган. 1409 йилда у Самарқанд ҳокими, отаси Шоҳруҳнинг ўлимидан сўнг, 1447 йилда Темурийлар сулоласига бош бўлади.
Обсерватория қуриб, юлдузлар илмини ўрганади, «Зижи Кўрагоний» номли юлдузлар харитасини тузади.
Улуғбек йирик олим бўлишига қарамасдан тўртта илмий асар ёзиб қолдирган. Унинг қаламига мансуб энг машҳур асар “Зижи Жадиди Кўрагоний”дир. Риёзиётга мансуб “Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола”, юлдузларга бағишланган “Рисолаи Улуғбек”, тарихга оид “Тўрт улус тарихи” асари мавжуд.
Улуғбек 1449 йили 27 октябрида фожиали ҳалок бўлади.