Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ливия қирғоқлари яқинида 75 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетди

2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Каддафий ўлдирилгач, Ливия ягона давлат сифатида фаолиятини деярли тўхтатди. Оқибатда мамлакат Европага ўтишга шай минглаб ноқонуний муҳожирлар учун транзит пунктига айланди.

Чоршанба куни Халқаро миграция ташкилоти маҳаллий идораси маълумотига кўра, қайиқда Европага кетаётган муҳожирларнинг аксарияти Ливия қирғоқлари яқинида Ўрта ер денгизида чўкиб кетган.

“Балиқчилар томонидан қутқарилган ва Зувара шаҳрига етказилган 15 киши гувоҳлигига кўра, Ливияни тарк этган 75 дан ортиқ муҳожир чўкиб кетган”, дейилади ташкилот Twitterда эълон қилинган баёнотда.

Ташкилот маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Ўрта ер денгизида 1,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.