Польша Беларус билан чегарадаги вазиятдан ташвишда: мамлакат ҳарбий жанговар тайёргарлигини оширмоқда
Айни вақтда Беларусдан минглаб муҳожирлар оқимининг Польша тарафга йўл олиши кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди. Беларус томони эса чегарадаги тўсиқларни олиб ташламоқда.
Польша Мудофаа вазирлиги Беларусдан чегарага келган муҳожирлар карвони тасвирини жойлаштирди. Мамлакат бош вазири Беларус билан чегарадаги вазият туфайли шошилинч равишда 13:00 (Тошкент вақти билан 16.00)да Инқирозга қарши штабни чақирмоқда, дея баёнот берган ҳукумат вакили матбуот котиби Петр Мюллер журналистларга.
Польша ташқи ишлар вазирлиги чегарага етиб келган муҳожирлар колоннасини Польшага оммавий киришга энг йирик уриниш деб атади ва Польша хавфсизлик кучлари уларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди.
Айни пайтда Польшанинг Беларус чегарасидаги ҳудудий мудофаа қўшинлари 6 соатлик тайёр ҳолатга келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Польша ҳарбийлари афғон муҳожирларини Беларус чегарасидаги пунктларга қайтарган эди.