Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Макрон ва Шольцнинг Берлиндаги учрашуви: Европанинг янги контурлари белгиланмоқда

Германия ҳукумати раҳбари Олаф Шольц Франция президентининг Европа қадриятларини шерик бўладиган, лекин Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Буюк Британия, Украина, Босния ва Герцеговина каби мамлакатларнинг кенгроқ бирлашувини яратиш зарурлиги ҳақидаги ғоясини қўллаб-қувватлади.

Ушбу янги сиёсий лойиҳани кеча Европа Иттифоқининг Эммануэль Макрон қайта сайланганидан бери илк хорижий ташрифи билан Берлинда бўлганида икки етакчи давлат раҳбарлари муҳокама қилишди.

Олаф Шольц, Германия канцлери:
- Россиянинг тажовузи Европа тинчлигини бузишини, қўшни давлатга ҳужум қилиши, миллионлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлиши, Украинанинг азоб чекиши ва ҳалокатга учрашини ҳеч ким тасаввур қила олмасди.

Эммануэль Макрон:
- Энди биз демократияни ҳимоя қилиш, Украинага ёрдам қўлини чўзиш ва шу билан бирга халқларимизни уруш тарқалишидан ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Биз ўтган ҳафталардагидек, бу масалаларда ҳамкорликда ишлашда давом этамиз: Украинани қўллаб-қувватлаш, муҳим қарорлар қабул қилиш, санкциялар босимини ошириш...

Иккала сиёсатчи Франция ва Германиянинг яхши фаолият кўрсатаётган тандеми муҳимлигини бир неча бор таъкидлашди. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Макрон ЕИда етакчиликни ўз қўлига олмоқда. Аввалроқ у «Иттифоқ 27»ни янада самаралироқ ва суверенроқ қилиш учун Европанинг асосий шартномаларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиққан эди.