Мактаб мулкини талон-торож қилган ўғрилар ушланди
- 14.05.2020 16:09
- 450
- Жиноят ва жазо
Муборак тумани ИИБга 12 май куни тушган хабарга кўра, Тонг МФЙда яшовчи Ш.К. 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси ўзига аввалдан таниш бўлган, шу маҳаллада яшовчи Ш.Ш. ва Н.С., Истиқлол МФЙда яшовчи И.С.лар билан бир гуруҳга бирлашиб, Кончилар МФЙда жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабининг информатика хонасидан 4 дона “Acer” русумли компьютер система блокларини ва 5 дона “LCD Acer G206HlBb” русумли мониторларни, жами 9 558 300 сўм миқдоридаги мол-мулкларни яширин равишда талон-торож қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан К.Ш., Ш.Ш., С.И. ва С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар берди Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа