Спорт анжомлари хариди учун имтиёзли кредит олиб, бошқа мақсадда сарфлаган шахсга жиноий иш қўзғатилган
- 07.04.2023 15:15
- 101
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда аниқланган.
Айтилишича, “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалидан “I.S.” оилавий корхонасига спорт анжомлари ва жиҳозларини сотиб олиш учун ажратилган 220 млн. сўм имтиёзли кредитни нақдлаштириб олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Теглар:
талон-торож