Каттақўрғонда кредит маблағларини талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши очилди
- 24.02.2023 10:39
- 217
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширув давомида “N.A.” МЧЖ раҳбари Н.М. ва бошқалар ушбу банк филиалидан корхонага паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 900 млн. сўм имтиёзли кредит маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.