"Аёллар дафтари"даги 4 мингдан зиёд хотин-қизларга 38 миллиард сўмдан кўпроқ кредит ажратилган
- 06.03.2024 12:12
- 103
- Иқтисодиёт
2023 йилда амалга оширилган бу амалиётда ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантиришда иштирок этган 422 нафар хотин-қизларга молиявий кўмак берилган (4 миллиард 263 миллион сўм).
Кейинги катта рақам тикувчилик йўналишида бўлган: 2284 кишига 14 миллиард 823 миллион сўм.
Маълумотлардан "Аёллар дафтари"даги 153 хотин-қизга нон маҳсулотлари учун 962 миллион сўм кредит ажратилганини ҳам кўриш мумкин.
Умуман, рўйхатга олинган хотин-қизларга 31 йўналишда кредит ажратилган. Бу иш Халқ, Агро ва Микрокредит банкида амалга оширилган.
Дарвоқе, косметология (2 нафар), зардўзлик (3 нафар), лимончилик (3 нафар), кимёвий тозалаш - уйда (3 нафар) ва кўрпа тикиш (4 нафар) йўналишларидаги молиявий ёрдамдан бошқаларга нисбатан камроқ фойдаланилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Китоблар осмон билан туташган маскан
- Кеча, 22:02
- Ўқинг, қизиқ!
Минг ўлимдан қолиб...
- Кеча, 20:11
- Мутолаа
“Самарқанддан гапирамиз”
- 27/06, 17:24
- Мутолаа
Нега ҳамон газетага ёзяпман?
- 27/06, 17:21
- Мутолаа
Журналистика мени танлади
- 27/06, 17:17
- Мутолаа