Мактабларда биринчи қўнғироқ чалинди
- 02.09.2025 09:06
- 90
- Таълим
Бугун вилоятимизнинг барча умумтаълим мактабларида "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида ўтказилди.
Самарқанд шаҳридаги 58-умумтаълим мактабида ҳам «Биринчи қўнғироқ» тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Байрамона безатилган таълим даргоҳи ўқувчиларга яна ўз эшикларини очди.
Жорий ўқув йилида таълим муассасасига 105 нафар ўғил-қиз биринчи синфга қабул қилинган.
Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, фахрий устозлар, маҳалла фаоллари иштирок этди. 1-синф ўқувчиларига «Президент совға»лари топширилди.
Дарслар "Келажак соати" машғулоти билан бошланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Ўша масхарабоз менман!"
- Бугун, 15:52
- Мутолаа
Сунъий интеллект – тафаккур тақлиди
- Бугун, 12:00
- Жамият