Меҳнат муносабатлари, ўзбошимча қурилмалар, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш

Самарқанд шаҳрида шу мавзуга қаратилган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, ҳокимият ва банк тизими ҳуқуқшунослари, шунингдек, кадастр ва қурилиш бўлимлари вакиллари, вилоят мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари, туман, шаҳар бўлими ижрочилари, вилоят суди ва вилоят Маъмурий суди судьялари иштирок этди. Шунингдек, барча туман-шаҳар судларида туман-шаҳарлардаги худди шундай таркиб видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.

Семинарда айни кунда долзарб бўлган ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари, меҳнат муносабатлари, ўзбошимча қурилмалар ҳамда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир масалалар муҳокама қилинди.

Бу борада ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари, суд қарорларини ижрога қаратиш жараёнида келиб чиқаётган муаммоли масалалар, суд қарорларини ижроси жараёнида суд, ижро бюроси ва барча тегишли ташкилот, идора ва корхоналар ҳамкорлиги зарурлиги, муаммоли кредит қарздорликларини камайтириш, объектив ва субъектив сабабларга кўра юзага келаётган муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш, ечим топиш ва бундан кейин йўл қўймаслик борасида фикр билдирдилар.