Мирзо Улуғбек-Гагарин кўчалари чорраҳасида 10 кунга транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бир томонлама ташкил этилади

Самарқанд шаҳар М.Улуғбек-Гагарин кўчалари чорраҳасида ҳамда Гагарин кўчасида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу кўчаларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида Мирзо Улуғбек-Гагарин кўчалари чорраҳасидан Амир Темур-Гагарин кўчалари чорраҳасигача бўлган қисмида Мирзо Улуғбек-Гагарин кўчалари чорраҳасидан Фарҳод-Гагарин кўчалари чорраҳасигача бўлган қисмида 13 декабрь кунидан 23 декабрь кунига қадар транспорт воситаларини ҳаракатланиши бир томонлама ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар тарқатди.