Ноқонуний ишдан бўшатилган фуқаро ишга тикланди ва унинг фойдасига 44,5 миллион сўм ундирилди
Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасидаги ишига ноқонуний равишда чек қўйилгани ҳамда мажбурий прогул даври учун иш ҳақи ундирилиши юзасидан вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари бузилгани аниқланиб, унинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида адлия бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризаси киритилди.
Суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ, фуқаро аввалги ишига тикланди ҳамда унинг фойдасига 44 миллион 548 минг 668 сўм миқдорида мажбурий прогул даври учун иш ҳақи ундирилиши белгиланди.