Нурободлик ёшлар ҳарбий соҳа сирлари билан яқиндан танишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан Нуробод туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида "Н"-сонли ҳарбий қисм ҳамда тегишли туман ташкилотлари ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ф.Юлдашев ва  "Ватанпарвар" ташкилоти Нуробод тумани ўқув спорт-техника клуби бошлиғи Ҳ.Қобулов тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг самарали ҳақида гапириб берди. Қандай билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида маълумотлар берди.

“Ватанпарвар” ЎСТК курсантларининг чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта тассурот қолдирди.

Худди шундай тадбир 18-сон мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Шунингдек, “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида ўқувчи-ёшлар иштирокида туман ҳокимлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти туман ЎСТК ҳамда ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида югуриш марафони ўтказилди.

Ғолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Г.ИСМАТУЛЛАЕВА.