Ўзбекистон ОАВ ва интернет тармоғидаги жамоатчилик фаолларининг ўттизлик рейтинг рўйхати тузилди
- 24.10.2019 07:30
- 141
- Ўзбекистон
Бугунги кунда Ўзбекистонда қабул қилинаётган барча муҳим қарорларни кенг жамоатчилик ва экспертлар билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиш амалиёти кенг жорий этилмоқда.
Бу эса мамлакат аҳолисида кучли фуқаролик позициясининг шаклланиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалаларга эркин муносабат билдира олувчи жамоатчилик фикри лидерларининг янги авлоди шаклланишига туртки бўлмоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 лик рўйхатини тузди.
Мазкур рейтинг Ўзбекистонда фикрлар плюрализмининг таъминланишига, аҳолининг турли ижтимоий ва иқтисодий масалалар юзасидан хабардорлик даражасининг ошишига ҳиссасини қўшиб келаётган журналистлар, мустақил экспертлар, блогерлар ва бошқа жамоатчилик фаоллардан ташкил топган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа