ЎФА: Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўйини қолдирилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландияга қарши учрашувга фаол тайёргарлик олиб борди. Ўйин олдидан топширилган ПЦР тестлар жамоамизнинг барча аъзоларида манфий чиқди ва ҳаммаси режа бўйича кетаётганди.

Бироқ бугун, 1 февраль тонгида Янги Зеландия терма жамоасининг 12 футболчисида ўйинолди текширувда коронавирус аниқлангани маълум бўлди.

Рақиб жамоа вакиллари бундай ҳолатда ўйнай олмасликлари, мураббий эса таркиб шакллантириш учун етарлича футболчиларга эга эмаслигини билдирди.

Натижада томонлар бугунги ўйинни қолдиришга қарор қилишди.