Оғуфурушларнинг «савдо»си юришмади

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро И.Р. харидорларга целлофан пакетга ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини бериб, автомашинадан тушиб кетаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилди.

Аниқланишича, фуқаро И.Р. тахминан оғирлиги 40,0 грамм атрофида бўлган қуруқ ҳолдаги ўзига хос ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1 000 000 сўмга сотиш мақсадида таниши М.Ж.дан 600 000 сўмга сотиб олган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт маълумотномасига кўра, фуқародан далилий ашё сифатидан олинган модданинг вазни 36,15 граммни ташкил этган ва ушбу модда қуритилган ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.