Огаҳий ҳақида кинофильм яратилади
- 28.01.2021 16:20
- 66
- Маданият
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси томонидан шоир, тарихчи ва таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
"Огаҳий" фильми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил "Адиблар хиёбони"га ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан суратга олинмоқда. Мазкур кинокартина "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири. Сценарий муаллифи - Гўзалой Матёқубова. Постановкачи режиссёр - Муроджон Одилов.
Ҳозирги кунда фильм ижодкорлари тайёргарлик жараёнлари учун Хоразм вилояти Хива шаҳрига сафар қилган. Ижодий гуруҳ ишни Огаҳий қабрини зиёрат қилишдан бошлади.