“Бир вақтлар Самарқандда” номли саргузашт фильм суратга олинади
- 14.09.2022 16:47
- 34
- Афиша
Ўзбекистон ва Қирғизистон киноижодкорлари томонидан ҳамкорликда “Бир вақтлар Самарқандда” номли саргузашт фильм суратга олинади. Бу ҳақдаги ҳамкорлик меморандуми ХIV Тошкент халқаро кинофестивалининг бизнес-дастури доирасида имзоланди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 15 сентябрда “Ўзбек кино куни” доирасида дунёнинг бир қатор давлатлари билан 30 га яқин ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилмоқда.
“Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та давлатидан, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.
Теглар:
фильм