"Мендирман Жалолиддин” сериалининг иккинчи қисми тасвирга олиш ишлари бошланди

Хабарингиз бор, турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали суратга олиниб, томошабинлар эътиборига ҳавола этилган эди.

Вазирнинг маълум қилишича, бошланган эзгу ишни изчил давом эттириш мақсадида сериалнинг иккинчи мавсуми учун эълон қилинган кастинг якунланиб, 21 май кунидан эътиборан суратга олиш ишларига старт берилган.

“Мендирман Жалолиддин”нинг иккинчи мавсуми ҳам “Bozdag' film” кинокомпанияси томонидан суратга олинади ва 13 сериядан иборат бўлади.

Истанбулда суратга олиш ишларига тайёргарлик кўраётган ижодий жамоа таркибида ўзгаришлар кўп. Хусусан, иккинчи мавсумда Маҳлиёхон Асқаралиева, Жўрабек Арзиев, Жавоҳир Хўжаев ва қатор турк актёр, актрисаларидан иборат янги чеҳралар намоён бўлади.