Самарқандда “Аёл қисмати” фильми намойиши бўлиб ўтди
- 12.01.2023 14:52
- 271
- Афиша
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Кинематография агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими томонидан ҳудуддаги Марказий ҳарбий округда ҳарбий хизматчилар учун “Аёл қисмати” бадиий фильми намойиш этилди.
Маълумот учун, “Аёл қисмати” бадиий фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Asian Trade Company (CATC) ҳамда “Дилшоҳ медиа” киностудиялари ҳамкорлигида суратга олинган. Фильмда Суриядан қайтган аёллар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифлари Дилмурод Масаидов ҳамда Сардор Ҳамроев, постановкачи режиссёр Дилмурод Масаидов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, рассом Ҳусайн Эшниёзов, продюссер Маҳмуд Эркабоев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, картина директори Азизбек Азатбоев.
Теглар:
фильм
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ўрганганингизни Ватанга қайтаринг!”
- Ҳозиргина
- Таълим
900 нафарга яқин ёшлар “Ипак йўли”ни танлади
- 1 соат аввал
- Таълим
"Дом"даги ғалати ҳолатлар
- 2 соат аввал
- Жамият
Соғлиқ - инсон қадрининг энг бебаҳо неъмати
- 2 соат аввал
- Саломатлик