Гурбангули Бердимуҳамедов “Кальмар ўйини” сериали сценарийси муаллифи эканлигини айтди
Бир қатор ОАВ хабарларига кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод давлат университети талабалари билан суҳбатда Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериали сценарийси муаллифи унинг ўзи эканлигини айтган.
“Ҳаммангиз менинг асарларим билан яхши танишсиз. Лекин менинг адабий истеъдодимнинг яна бир қирраси - баъзида мен сценарийлар ёзаман. Айни пайтда бутун дунё бўйлаб ўн миллионлаб одамлар “Кальмар ўйини”дан мамнун ва ушбу лента, сюжет ва барча диалоглар учун ғояни мен ўйлаб топганман. Ачинарлиси, ижодимнинг теран маъносини ҳамма ҳам англаб етмаган. Ваҳоланки, асарда адабиёт, фалсафа ва санъат классиклари ижодига ҳаволалар жуда кўп. Ҳар ҳолда, меҳнатим яна бир бор жаҳон миқёсида эътироф этилганидан хурсандман. Охирги бир ойнинг ўзида менга дунёнинг етакчи режиссёрларидан ўндан ортиқ ҳамкорлик таклифлари келди. Лекин афсуски, вақтим жуда оз”, деди Бердимуҳамедов.
Давлат телевидениеси маълум қилишича, 2022 йилда Туркманистон кино ассоциацияси Бердимуҳамедов номзодини “Оскар” мукофотига кўрсатишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунё киносаноатида катта воқеага айланган "Кальмар ўйини" режиссёри ва сценарий муаллифи деб Хван Дон Хёк экани барча манбаларда кўрсатилган.