Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” 54 йиллик ёнишдан сўнг ўча бошлади

Дарвоза кратеридаги аланганинг шиддати уч баробар камайган, энди олов фақат яқиндан кўринади.
Кратер 1971 йилда содир бўлган авария натижасида пайдо бўлган. Заҳарли газлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида уларга ўт қўйишга қарор қилинди. Олов бир неча кундан кейин ўчиши кутилмоқда.
Қолдиқ газни тутиб қолмоқ ва унинг чиқиндиларини минималлаштириш учун унинг атрофида қўшимча қудуқлар қазилган.
Бу жой Туркманистон учун сайёҳлик масканига айланган, аммо ажиб аланга ортида ҳақиқий экологик ҳалокат ётибди. Иқтисодий жиҳатдан эса: ярим аср давомида ёниб атмосферага чиқарилган 1,7 миллиард куб метрга яқин метан давлат ғазнасига камида бир миллиард доллар олиб келган бўлиши мумкин.
Агар аланга ниҳоят ўчса, дарвоза ўзининг даҳшатли жозибасини йўқотади, лекин ноёб геологик жой бўлиб қолади. Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда, чунки ярим асрдан буён давом этган ёнғин жойида бир неча йиллардан кейин Қорақум чўлидаги қумликларда фақат қора туйнук қолади, холос.
Гулнора ХОЛДОРОВА тайёрлади.