Туркманистон капитали эвазига Самарқандда 5 та корхона очилган
- 09.11.2022 17:18
- 69
- Долзарб
Ўзбек ва туркман халқлари қадимдан яхши қўшничилик, ишончли ҳамкор, дўстлик, биродарлик ришталари билан боғланган. Кейинги йилларда бу ишонч иқтисодий соҳаларда ҳам мустаҳкамланмоқда.
Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда вилоятимизда Туркманистон капитали иштирокида 3 та қўшма ва 2 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Каттақўрғон шаҳрида савдо хизмати, Самарқанд шаҳрида қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари бунга мисол бўлади.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида вилоятимиз ва Туркманистон ўртасида товар айланмаси 19,9 миллион долларни ташкил этди. Шундан 16,6 миллион доллар импорт ҳамда 3,3 миллион доллар экспорт амалга оширилди.
Туркманистон давлатига асосан тўқимачилик, мева-сабзавот, кимё саноати ва бошқа турдаги маҳсулотлар сотилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бахтсиз ҳодисани кутиш шартмиди?
- 36 дақиқа аввал
- Жамият
Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм бренди
- Бугун, 09:53
- Жамият
Одоб бозорда сотилмайди
- Кеча, 20:01
- Мутолаа
Тадбиркорликнинг суянчи – қонун
- Кеча, 19:54
- Иқтисодиёт