Бахтсиз ҳодисани кутиш шартмиди?
- 16.06.2026 12:35
- 0
- Жамият
Пайариқда уч ёшли болакай хусусий боғчалардан бирида қаровсиз қолиб, шу яқин атрофдаги мактаб ҳудудига қарашли сув ҳавзасига тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида болакай вафот этди.
Вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ахборотига кўра, ҳодиса шу йилнинг июнь ойида Пайариқ туманининг Сарбозор маҳалласида рўй берган. “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси боғча яқинидаги умумтаълим мактабига тегишли бўлган сув ҳавзасига қизиқиб боради ва ўша ерга йиқилиб тушади.
Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.
Шу кунларда эълон қилинган маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса рўй берган умумтаълим мактаби ҳудудидаги сув ҳавзаси атрофи эндиликда темир тўсиқлар билан тўсилиб, атрофи ўралибди. Нега шу ҳолат ўз вақтида амалга оширилмаган? Нега боғча тарбияланувчиси қаровсиз қолмоқда? Саволларга тергов хулосаларига таянган ҳолда жавоб оламиз.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Бахтсиз ҳодисани кутиш шартмиди?
- 1 соат аввал
- Жамият
Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм бренди
- Бугун, 09:53
- Жамият
Одоб бозорда сотилмайди
- Кеча, 20:01
- Мутолаа
Тадбиркорликнинг суянчи – қонун
- Кеча, 19:54
- Иқтисодиёт