Хитойда мактаб шифтининг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг шимоли-шарқидаги спорт биносининг шифти қулаб тушган ўрта мактабда ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди. Хитой марказий телевидениеси душанба куни қутқарув ишлари якунлагани ҳақида хабар берган.

Аввалроқ ТВ тўққиз киши қурбон бўлгани ва икки киши бедарак йўқолганини хабар қилган эди. Ҳодиса 23 июль куни тушдан кейин Хэйлунцзян провинсиясининг Цицикар шаҳрида содир бўлган.

Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, таъмирлаш ишларини олиб бориш қоидалари бузилганлиги сабабли спорт биноси биносининг томи шикастланган. Кейинчалик ёмғирлар туфайли у қулаган.