Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик қурилишда ҳалок бўлди
- 01.03.2023 16:01
- 160
- Хориж
Россия Федерациясининг Ленинград областидаги қурилиш майдончасида икки нафар меҳнат мигранти ҳалок бўлди. Мазкур ҳолат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 21 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 19:00 да Ленинград область, Всеволожск тумани, Заневское шаҳарчасида қурилиш майдони ҳудудида пудратчи «Стройкрафт» МCЖнинг икки нафар қурувчиси қурилиш фасад лифти йиқилиши оқибатида вафот этган.
Вафот этган қурувчиларнинг бир нафари 2002 йилда туғилган Ж.A. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Тергов идораси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа