Ашхободда 40 ёшгача бўлган аёлларга автомобилга эга бўлиш ва ҳайдаш қийинлаштирилмоқда
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Ашхободда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи ёки алмаштирмоқчи бўлганлар аёллар сунъий тўсиқларга дуч келмоқда.
Жумладан, «Хроника Туркменистана» нашри Ички ишлар вазирлиги расмийлари 40 ёшгача бўлган аёллар ўз номига машина сотиб ололмаслиги ва рўйхатдан ўтказа олмаслиги ҳақидаги очиқ-ойдин буйруққа амал қилаётганини ёзган. Нашрга кўра, Ашхободнинг 11-кичик туманида жойлашган ҳайдовчилик гувоҳномалари бериладиган ва алмаштириладиган полиция бўлимида 35 ёшгача бўлган аёлларга тўсиқ қўйилмоқда. Сертификатларни алмаштиришда уларнинг автомашинага эга бўлишлари керак, чунки аёлларнинг ўзлари, полицияга кўра, улардан автомашинага эгалик қилиш ҳуқуқига эга эмасликларини рўкач қилиб, ота-оналари ёки бошқа қариндошлари томонидан автомашинага эгалик ҳужжати ва бошқариш учун ишончнома тақдим этишлари талаб этилмоқда.
Шунга қарамай, сўралган барча ҳужжатлар тақдим этилганда ҳам янги ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёни номаълум муддатга ортга сурилаётган бир пайтда қарийб 5 минг доллар пора эвазига 40 ёшга тўлмаган аёллар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ёки янгилаш, шунингдек, транспорт воситасини ўз номига расмийлаштириш ҳоллари ҳам кузатилмоқда деб ёзган нашр.
Туркманистонда аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ва уларни алмаштириш билан боғлиқ муаммоли вазият тез-тез такрорланади.
Ўтган йилнинг январ ойида Ашхобод полицияси 40 ёшгача бўлган аёллар учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгилаш учун ҳужжатларни қабул қилишни қайта бошлаган эди. Туркменпортал маълумотларига кўра, 2021-йилда Туркманистон бўйлаб 27 мингдан ортиқ киши ҳайдовчилик курсларида ўтган. Бироқ уларнинг қанчаси аёллар бўлган, нашр аниқланмаган.